ОФКнинг мураббийлик таълими бўйича 3-конференцияси давом этмоқда
Mr.NoBoDy17.04.2019 12:00
1223
30
Осиё футбол конфедерацияси штаб-квартираси жойлашган Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида мураббийлик таълими бўйича ОФКнинг 3-конференцияси давом этмоқда. Мазкур конференцияда Ўзбекистондан Шавкат Имамов билан биргаликда ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов ҳам қатнашётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Конференциянинг бугунги кун тартибидан ОФКга аъзо мамлакатларда мураббийлик таълими бўйича муаммо ва камчиликларни муҳокама қилиш ўрин олган. Шунингдек, конференция давомида ФИФАдан махсус таклиф этилган Басир Муҳаммад мазкур мавзу юзасидан чиқиш қилиши режалаштирилган. Куннинг иккинчи қисмида конференция қатнашчилари жорий йилнинг январь-февраль ойларида БААда бўлиб ўтган Осиё Кубогида қатнашган терма жамоалар мураббийларининг муваффақиятли фаолиятларини таҳлил қилишади.
Бундан ташқари, мураббийлик таълими бўйича ОФК Конвенцияси талаблари ва уларни амалга ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилади.
ОФКнинг мураббийлик таълими бўйича 3-конференцияси эртага ўз якунига етади.