"Андижон" ўз майдонида "Насаф"ни мағлубиятга учратиб, мавсумдаги илк ғалабасини нишонлади
Mr.NoBoDy18.04.2019 19:00
1137
30
Андижон шаҳридаги "Соғлом авлод" стадионида Coca cola Суперлига 5-туридан ўрин олган учрашувда "Андижон" жамоаси "Насаф"га қарши майдонга тушди. Мазкур ўйин олдидан қайта таъмирдан чиқарилган "Соғлом авлод" стадионида янги мавсумнинг очилиш маросими бўлиб ўтганини ҳам таъкидлаш керак.
Маросимда ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, Андижон вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шуҳратбек Абдураҳмонов, шунингдек, ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари қатнашишди.
Ўйин 3:1 ҳисобида "Андижон" жамоасининг ғалабаси билан якунига етди. Бу андижонликларнинг мавсумдаги илк ғалабаси эканини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.