Ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 3-тур натижалари

  • Mr.NoBoDy22.04.2019 14:34
  • 1184
  • 30

Хабарингиз бор, 2018 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш дастурида иқтидорли ёш футболчиларни танлаб олиш (селекция) мақсадида спорт таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида футбол мусобақаларини тизимли ташкил қилиш белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан истиқболли ва иқтидорли футболчиларни турли ёш тоифадаги миллий терма жамоалар ҳамда профессионал футбол клублари учун тайёрлаб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академияларининг U-14, U-15, U-16, U-17 ёшдаги тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон Чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик. 
Бугунги кунга келиб ана шу чемпионатнинг 3-тур ўйинлари ўз якунига етди. Қизиқарли ва муросасиз ўтаётган мазкур чемпионатнинг 3-тур якунлари билан қуйидаги жадвал орқали танишишингиз мумкин.




 
 
 
Мазкур мусобақалар  юртимизда футболни янада оммавийлаштириш, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек,  истиқболли ёш футболчиларни кейинчалик профессионал тарзда тайёрлаш ҳамда терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини яратиш мақсадида жойларда селекция ишларини амалга оширишга замин яратади. 

Ўхшаш янгиликлар