Тошкентда "А" дипломи бўйича мураббийлик курслари бошланди
Mr.NoBoDy22.04.2019 15:34
1217
30
Тошкентда ЎФА ва ОФКнинг "А" дипломи бўйича мураббийлик курслари бошланди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш, мураббийлар маҳоратини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Жумладан, бугун 22 апрель куни Тошкентдаги "Чиғатой" спорт мажмуасида "А" дипломи учун ЎФА ва ОФКнинг халқаро мураббийлик курслари биринчи модули бошланди. Мазкур курсларда 24 нафар мураббий қатнашмоқда.
Мураббийлик курсларини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб бормоқда. Унга Даврон Қудратуллаев координатор сифатида ёрдам беряпти.
"А" дипломи учун мураббийлик курсларининг биринчи модули 26 апрелга қадар давом этади. ОФКнинг мураббийлар бўйича Конвенциясига кўра, мураббийлик курслари модуль тизимида ўтказилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, "А" дипломи учун ўқув курслари 5та модулдан иборат бўлади.