Қўқондаги хотира турнирида чорак финалчилар номи аниқ бўлди

  • Mr.NoBoDy26.04.2019 16:00
  • 1096
  • 30

Қўқон шаҳридаги “Аҳмадхон” спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган “Қўқон – ўзбек футболининг ватани” деб номланган хотира турнири қизғин паллага кирди.

25 апрель куни бўлиб ўтган ўйинлар аввалги кунлардаги учрашувлардан ҳам қизиқарли ҳамда шиддатли курашларга бой бўлди. Футбол мухлислари об-ҳавонинг инжиқликларига қарамасдан ўз жамоалари иштирокидаги ўйинларни мароқ билан томоша қилишди. Кеча гуруҳ босқичи ўйинлари ўз якунига етиб, чорак финал ўйинларига йўлланмани қўлга киритган жамоларнинг номлари маълум бўлди. Гуруҳ босқич ўйинларидан сўнг гуруҳлардаги вазият қуйидагича кўринишда бўлиб турибди.
 
“А” гуруҳи
1.Спартак   9 
2.Прогресс  6
3.Азизтепа  3
4.Локомотив   0
 
“В” гуруҳи
1.Афғонбоғ    7
2.Шаҳар           6    
3.Ислом Нурматов  4
4.Шайхон     0
 
“С” гуруҳи
1. 1980         7
2. Фахрийлар-2    4
3. Кимёгар  4
4. 18-мактаб  1
 
“Д” гуруҳ
1.40 йиллик                6
2.Фахрийлар-1          6
3.Академик лицей  4
4.Версус                       1
 
Шундай қилиб бугун бўлиб ўтадиган чорак финал ўйинларида қуйидаги жуфтликлар майдонда ўзаро куч синашадилар.
 
Спартак – Фахрийлар-2      соат 15-00да
1980   -   Прогресс                соат  16-00да
Афғонбоғ   - Фахрийлар-1  соат 17-00да
40 йиллик  -  Шаҳар             соат 18-00да 








Ўхшаш янгиликлар