Қўқон шаҳридаги “Аҳмадхон” спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган “Қўқон – ўзбек футболининг ватани” деб номланган хотира турнири кундан-кунга қизиб бормоқда. Мусобақада 26 апрел куни чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Жума кунги қулай об-ҳаво футбол мухлислари учун учрашувлардан янада кўпроқ завқ олишга имкон яратди. Футболчилар ҳам мусобақадаги иштирокларини давом эттириш учун бор куч-ғайратларини ишга солишмоқда. Энг асосийси ўйинлар ҳалол курашлар остида давом этмоқда. Жамоалар бир-бирларига ўзаро ҳурмат сақлаган ҳолда ўйинларда иштирок этишмоқда.
Чорак финал натижалари билан танишинг:
“Спартак” – “Фахрийлар-2” 3-2
“ 1980 ” – “Прогресс” 1-3
“Афғонбоғ” – “Фахрийлар-1” 2-6
“40 йиллик” – “Шаҳар” 2-4
Шундай қилиб мусобақада энг кучли тўрт жамоа номи маълум бўлди.
27-апрел куни бўлиб ўтадиган ярим финал ўйинларида қуйидаги жамолар майдонга тушишади.