Тайёргарлик жараёнидаги навбатдаги рақибимиз "Бунёдкор" бўлади

  • Mr.NoBoDy01.03.2021 12:20
  • 930
  • 30

"Турон" футбол клуби матбуот хизмати хабарига асосан навбатдаги ракиб "Бунёдкор" бўлади.

Барчангизга маълум, Исломбек Исмоилов бошқарувидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари Coca Cola Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик жараёнини пойтахтимиз Тошкент шаҳрида олиб бормоқда.

Режага асосан вакилларимиз навбатдаги назорат учрашувини 2-март куни "Бунёдкор" клубига қарши ўтказадилар.

Мазкур учрашувдан сўнг жамоамизнинг Тошкентдаги йиғини якунига етади.

Тайёргарликнинг қолган қисми клубимиз қароргоҳида давом эттирилади.

Учрашув "Турон" футбол медиа ютуб каналидан жонли эфирга утказилади.

"Турон" футбол клуби матбуот хизмати хабар бермокда.

Ўхшаш янгиликлар