Суперлига 7-туридан олдин ҳакамлар учун семинар ташкил қилинди
Mr.NoBoDy01.05.2019 10:34
1158
30
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси томонидан Суперлига ва Про лига ҳакамларининг савиясини ошириш ва уларнинг учрашувларни қўпол хатоларсиз бошқариб боришларини таъминлаш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Суперлига 7-туридан олдин ҳакамлар учун семинар ташкил қилинди. Семинарда 60 нафарга яқин бош ҳакам ва лайнсменлар иштирок этишди.
Семинарни ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти директори Маъмур Саидқосимов, ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев, ФИФА рефериси Равшан Эрматов олиб боришди.
Семинар давомида 6та тур ўйинларидаги ҳакамлар ҳаракатлари таҳлил қилинди. Хато ва камчиликлар кўрсатиб берилди. Мутахассислар ҳакамлар билан назарий ва амалий машғулотлар олиб боришди.