ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаментига янги директор тайинланди
Mr.NoBoDy02.05.2019 19:00
1054
30
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакатимиздаги ҳакамлар малакасини ошириш ва уларнинг савиясини юксалтириш бўйича мунтазам равишда чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Жумладан, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ҳакамлар ва назоратчилар билан иш олиб боришни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаментига ёш мутахассис Бекзод Арипов тайинланди.
Бекзод Арипов 1989 йил 19 июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2013 йилда Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтини тамомлаган. Ўз вақтида "Чиғатой", "Пахтакор", "Бунёдкор" клубларида футболчи сифатида тўп сурган. Бунгача Бекзод Арипов Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида ишлаб келаётганди.