Тошкент вилоятида 2006 йилда туғилган болалар ўртасида футзал  бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

  • Mr.NoBoDy02.05.2019 21:34
  • 1301
  • 30

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футзални ривожлантиришга ва уни оммалаштиришга катта этибор бериб келинмоқда. Жорий йил 2 май куни тошкент вилояти қибрай туманида 2006 йилда туғилган Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари шуғулланувчилари ўртасида футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати финал босқичи ўйинларига старт берилди.   

Мусобақада дастлабки вилоят босқичида  ғолиб бўлган жамоалар финал босқичида иштирок этишмоқда.  Қибрай тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилаётган ушбу мусобақада Республикамизнинг барча вилоятларидан жамоалар иштирок этишмоқда. Бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ва 1-тур бахсларига старт берилди, Мусобақа 7- майга қадар давом этади.
 
1-тур  натижалари 
“А” гуруҳи 
Тошкент Вилояти  (Қибрай БЎСМ)    8:8  Фарғона вилояти (Олтариқ БЎСМ)
Тошкент Шахар (Олмазор БЎСМ)      4:3  Жиззах вилояти (Арнасой БЎСМ) 
 
“Б” гуруҳи
Сирдарё вилояти (Мирзабот БЎСМ)   6:1  Андижон вилояти (Хўжаобод БЎСМ)
Қорақалпоғистон Республикаси (Тахиаташ БЎСМ) дам олиш куни



Ўхшаш янгиликлар