Хоразм вилояти болалар-ўсмирлар академияси томонидан мактабларда селекция ишлари олиб борилмоқда

  • Mr.NoBoDy03.05.2019 15:00
  • 1022
  • 30

 
Хоразм вилояти футбол ассоциацияси ва болалар-ўсмирлар футбол академияси томонидан иқтидорли болаларни саралаб олиш ва уларни етук футболчилар қилиб тарбиялаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, вилоят футбол ассоциацияси ҳамда болалар-ўсмирлар академияси томонидан 22-сонли ўрта мактаб ўқувчилари  ўртасида мусобақа ташкил этилди. Мусобақа ғолибларига вилоят футбол ассоциацияси ва академия томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар тақдим қилинди. 

Шунингдек, мусобақа давомида академия селекционерлари истеъдодли болаларни кўздан кечиришди ва бўлажак имтиҳонларда қатнашишлари учун уларни саралаб олишди. Келажакда мазкур ёш футболчилардан терма жамоа даражасидаги футболчиларни тарбиялаш учун академия мураббийлари томонидан барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилади. Бу каби селекция ишларини бошқа мактабларда ҳам ўтказиш кўзда тутилган.



 

Ўхшаш янгиликлар