Андижонда 2-лига мусобақаларида 22та жамоа иштирок этмоқда 

  • Mr.NoBoDy06.05.2019 16:34
  • 1330
  • 30

 
Андижон вилоятида спортга, айниқса футболга берилаётган эътибор ҳавас қилса арзийдиган даражада.

Ўтган ҳафта янги қиёфа касб этиб,  мухлис ва спортчилар учун барча қулайликларни ўзида мужассам этган “Соғлом авлод” стадионининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Андижон вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида 2-лига мусобақаларида иштирок этувчи жамоалар шакллантирилди.  

Бу йилги вилоят биринчилиги мусобақаларида 22та жамоа иштирок этмоқда.

Куни кеча Андижон вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарлари стадионларида мусобақанинг очилиш маросимлари бўлиб ўтди. 

Бўз тумани ўйингоҳида ўтказилган ана шундай тадбирда туман ҳокими Иномжон Мамадалиев сўз олиб, мусобақа иштирокчиларига ўз табригини етказди. Шу куни Бўз туман ҳаваскор ёшларидан ташкил топган “Саботекс” жамоаси “ЎзТонгКО”ни қабул қилди.

Вилоятнинг бир қатор туманлари - Олтинкўл, Хўжаобод, Балиқчи, Қўрғонтепа ва Андижон шаҳар “Шўрбулоқ” даҳасидаги стадионларда ҳам мусобақанинг тантанали очилиш маросимлари ва 1- тур ўйинлари бўлиб ўтди.   



Ўхшаш янгиликлар