Андижонда фахрийлар ўртасида хотира учрашуви ўтказилди
Mr.NoBoDy07.05.2019 14:34
1094
30
9 май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Андижон вилоят футбол ассоциацияси вилоят футболида ўз сўзини айтган ва минтақада футболни ривожлантиришга умрини бахшида қилган ажойиб мураббий Язгелди Кутдановга бағишлаб хотира учрашуви ташкил этилди. Унда Андижон вилоятида кўп йиллар футбол соҳасида фаолият олиб борган фахрийлар иштирок этишди.
Беллашув сўнггида эса барча фахрийларга эсдалик совғалари топширилди. Шундан сўнг тадбир бир пиёла чой устида давом этди. Айни дамда кексалик гаштини сураётган вилоят футболи заҳматкашлари ушбу тадбирни уюштирган Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримовга ўз миннатдорчиликларини билдришди.
Куннинг иккинчи қисмида эса Андижон вилоят футбол ассоциацияси вакиллари 1980-1990 йилларда “Андижон” жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган Ринат Котелев ва Олег Сазоновларни ҳолидан хабар олиш учун Андижон шаҳридаги қариялар уйига ташриф буюришди. Табиийки, ушбу ташриф собиқ футболчиларни ниҳоятда қувонтирди.
“Бу каби тадбирларни нафақат 9 май арафасида, балки йил давомида ўтказамиз. Чунки, фахрийларни эъозлаш, ўтганларни эса хотирлаш биз учун ҳам фарз, ҳам қарз”, - дейди вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов.