Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ФИФА кунларидаги яна бир рақиби номи маълум бўлди
Mr.NoBoDy08.05.2019 11:00
1079
30
Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 июнь куни Тошкентда Корея Халқ Демократик Республикаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро алоқалар департаменти томонидан ўтказилган музокаралар натижасида, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ФИФА кунларидаги яна бир рақиби номи маълум бўлди. Унга кўра жорий йилнинг 11 июнь куни пойтахтимизга Умар ал-Сома бошчилигидаги Сурия терма жамоаси аъзолари ташриф буюрадиган бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг сентябрь ойидан бошлаб 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларидаги иштирокини бошлайди.