Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида Бэкхем ва Недвед бўлган Миср ОТЖ билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади
Mr.NoBoDy08.05.2019 12:00
1099
30
Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йилнинг январь ойида Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Мазкур Осиё чемпионатида дастлабки учта ўринни эгаллаган терма жамоалар Токио-2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритади.
Мана шу мусобақага жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Олимпия терма жамоаси учун спарринг рақиблар топиш бўйича музокаралар олиб борилди. Унга кўра жорий йилнинг июнь ойида Миср олимпия терма жамоаси мамлакатимизга ташриф буюради. 9 июнь куни Андижонда, 11 июнь куни эса Наманганда Любинко Друлович шогирдлари Миср ОТЖга қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади.
Миср олимпия терма жамоасининг сўнгги ўртоқлик ўйинларидаги қайдномасига назар ташлайдиган бўлсак, таркибда Бельгиянинг "Гент", Қоҳиранинг "Ал-Аҳли", Искандариянинг "Ал-Иттиҳод" каби кучли клублар вакиллари борлигини кўриш мумкин.