9 май мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланади. Шу куни ўтганлар ёд этилиб, уларнинг эзгу амаллари эсга олинади, шу билан бирга ҳаёт бўлган фахрийлар, нуроний инсонлар зиёрат қилинади, ҳолидан хабар олинади.
Мамлакатимизда спорт, хусусан, футбол ривожига ҳисса қўшган кўплаб инсонлар, футболчилар, ҳакамлар, мураббийлар афсуски ҳозирда орамизда йўқ. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан уларнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида кўплаб хотира турнирлари ташкил қилинмоқда. Шу билан бирга тирик бўлган фахрийлар доимо эъзозланиб, уларнинг бой тажрибасидан фойдаланишга ҳаракат қилинмоқда.
Юртимиз доимо тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Ўтганларнинг ёди қалбимизда, ҳаёт бўлган фахрийларимиз эса доимо омон бўлишсин!