Андижондаги 37-мактабгача таълим муассасасида ёш болажонлар билан футбол мавзусида ўзига хос учрашув ташкил қилинди

  • Mr.NoBoDy09.05.2019 11:34
  • 1127
  • 30

 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице президенти Умид Аҳмаджоновнинг жорий йилнинг апрель ойида Андижон вилоятига ташрифи давомида берган топшириғига асосан, Асака туманидаги 37-Мактабгача таълим муассасида ёш болаларни футболга жалб қилиш ва уларда миллионлар ўйинига бўлган қизиқишни янада ошириш бўйича тадбир ўтказилди.
 
Тадбирда вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов, фахрий футболчи Раҳим Қодиров, вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси директори Насибулло Мадраҳимов, Соғлом Авлод учун хайрия фонди вилоят филиали раҳбари Турсунбой Бердираҳматов иштирок этишди. Улар муассасада тарбияланаётган болалар ва уларнинг ота оналари ҳамда боғча тарбиячилари билан бирга давра суҳбати ўтказишди.
 
Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5та ташаббус бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва шу билан бирга келажакда футболчи бўлишни мақсад қилган болажонларга бу борада тўғри маслаҳатлар бериб, уларни тўғри йўналтиришдан иборат.




Ўхшаш янгиликлар