Фарғона вилоятида футболда ҳалол ўйин тарғиботини кучайтиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Mr.NoBoDy10.05.2019 11:00
922
30
Фарғона вилояти футбол ассоциациясида футбол клублари ўртасида шаффофликни ошириш, ҳалол ўйин тарғиботини кучайтиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ЎФА Футбол фаолиятини назорат қилиш департаменти бошлиғи, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси Биринчи вице-президенти, "Нефтчи", "Истиқлол", "Турон", "Ифтихор" клублари раҳбарияти қатнашди.
Йиғилиш давомида футболда ҳалол ўйин тарғиботини кучайтириш, ҳар хил ноқонуний йўллар билан фойда кўриш ишларига йўл қўймаслик, келишилган ўйинларга қарши қаттиқ курашиш, футболчи ва мураббийлар ўртасида маданиятни кучайтириш, ҳакамлар ва расмий шахсларга нисбатан ўйин давомида ва ундан кейин қўполлик қилмаслик ва шахсиятга тегувчи сўзлар ишлатмаслик, ҳомийлар ва таъсисчилар томонидан ажратилаётган маблағлардан оқилона фойдаланиш мавзуларида сўз юритилди.
Шунингдек, болалар футболида ёш кичрайтиришнинг олдини олиш мақсадида академиялар ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида тарғибот ишларини кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.