Ўзбекистон Лига кубоги мусобақаси гуруҳ ўйинлари тақвими

  • Mr.NoBoDy10.05.2019 18:00
  • 1167
  • 30

 
Биласиз, 2019 йилги мавсумдан бошлаб ЎзПФЛ лицензиялаш талабларига жавоб берувчи футбол клублари ўртасида Ўзбекистон Лига кубоги мусобақасини ташкил этади.
 
Мусобақада Суперлиганинг 14 та, шунингдек, А Про-лиганинг “Машъал” ҳамда “Шўртан” клублари иштирок этади. 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон кубоги мусобақасида иштирокчилар сони айнан лицензиялаш талабларидан келиб чиқиб белгиланади, Лига кубогида эса ЎзПФЛ тасарруфидаги мусобақаларда иштирок этаётган барча футбол клублари ўйнаш имкониятига эга бўлади. Зеро, Ўзбекистон кубогида ғолиб чиққан жамоада Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмасини ютиб олиш имконияти мавжуд. Шундай экан, лицензиялаш талабларига жавоб бера олмайдиган клубларнинг мазкур мусобақада иштирок этишига келаси мавсумдан бошлаб йўл қўйилмайди.
 
Лига кубогининг 16 жамоаси 4 та гуруҳга ажратилади. Жамоалар гуруҳ босқичида 3 тадан учрашувда иштирок этади.
 
Ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар чорак финал йўлланмасини қўлга киритади. Кейин ярим финал ва энг сўнгида финал ўйини.
 
 
ЎЗБЕКИСТОН ЛИГА КУБОГИ
1-ТУР
31 май, жума
 
ПАХТАКОР — ҚЎҚОН-1912
ЛОКОМОТИВ — БУХОРО
 
 МЕТАЛЛУРГ — БУНЁДКОР
ҚИЗИЛҚУМ — АГМК
 
 1 июнь, шанба
ШЎРТАН — СЎҒДИЁНА
ДИНАМО — СУРХОН
 
МАШЪАЛ — АНДИЖОН
НАСАФ — НАВБАҲОР
 
 
2-ТУР
2 июль, сешанба
 
АГМК — МЕТАЛЛУРГ
БУНЁДКОР — ҚИЗИЛҚУМ
 
 СУРХОН — ШЎРТАН
СЎҒДИЁНА — ДИНАМО
 
3 июль, чоршанба
БУХОРО — ПАХТАКОР
ҚЎҚОН-1912 — ЛОКОМОТИВ
 
 НАВБАҲОР — МАШЪАЛ
АНДИЖОН — НАСАФ
 
3-ТУР
6 июль, шанба
 
МЕТАЛЛУРГ — ҚИЗИЛҚУМ
БУНЁДКОР — АГМК
 
ШЎРТАН — ДИНАМО
СЎҒДИЁНА — СУРХОН
 
7 июль, якшанба
 
ПАХТАКОР — ЛОКОМОТИВ
ҚЎҚОН-1912 — БУХОРО
 
МАШЪАЛ — НАСАФ 
АНДИЖОН — НАВБАҲОР
 

Ўхшаш янгиликлар