“Келажак сари” халқаро мусобақаси 2-тур натижалари

  • Mr.NoBoDy13.05.2019 19:34
  • 1375
  • 30

 
Юртимиздаги истиқболли ва иқтидорли футболчиларни саралаб олиш, турли ёш тоифадаги терма жамоалар ҳамда профессионал футбол клублари учун муносиб номзодларни шакллантириш мақсадида ЎФА томонидан "Келажак сари" номли халқаро мусобақа ташкил этилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
 
Мазкур мусобақада Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар  футбол академияларининг U-18 ёшдаги тарбияланувчилари, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси,  Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактаби (“Чиғатой”), “Бунёдкор” футбол академияси, “Локомотив” футбол клуби ҳамда Қозоғистон ва Қирғизистон футбол жамоалари иштирок этмоқда.
 
Мазкур турнинг 2-туридан ўрин олган учрашувлар натижалари билан танишишинг:
 
Тошкент шаҳар БЎФА - Андижон вилояти БЎФА 0:6
"Чиғатой" - Сурхондарё БЎФА 2:0
Хоразм БЎФА - Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси-1 0:11
Фарғона БЎФА - Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси-2 2:7
Жиззах БЎФА -  Қирғизистон ёшлар терма жамоаси 1:5
Самарқанд БЎФА - "Нархоз" (Қозоғистон) 4:1
Тошкент вилояти БЎФА - Навоий БЎФА 1:3
Қашқадарё БЎФА - Сирдарё БЎФА 2:2
 





Ўхшаш янгиликлар