Пойтахтимизда ОФКнинг "А" дипломи бўйича ўқув курслари иккинчи модули бўлиб ўтмоқда

  • Mr.NoBoDy14.05.2019 11:00
  • 1211
  • 30

 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш, мураббийлар маҳоратини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. 
 
Жумладан, "Чиғатой" спорт базасида "А" дипломи учун ОФКнинг халқаро мураббийлик курслари иккинчи модули бошланди. Мазкур курсларда 24 нафар мураббий қатнашмоқда. Улар орасида Ботир Қораев, Зафар Холмуродов, Александр Хвостунов, Карима Йўлдошева каби таниқли мутахассислар бор.  Мазкур ўқув курсларининг биринчи модули жорий йилнинг 22-26 апрель кунлари бўлиб ўтганди.  
 
Мураббийлик курсларини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб бормоқда. Унга Даврон Қудратуллаев ёрдам беряпти.
 
Мазкур ўқув курслари 4 модулдан иборат бўлади. Модуллар орасида бир ой танаффус қилиниб, бу вақтда мураббийлар мустақил равишда берилган топшириқларни бажаришлари керак бўлади. "А" дипломи учун ўқув курсларининг 3-модули 24-28 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар