ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўйича маълумот

  • Mr.NoBoDy16.09.2021 00:05
  • 786
  • 30

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Уставига асосан жорий йилнинг 25 сентябрь куни соат 14:30 да Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, 6 уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтади.

ЎФА аъзо ташкилотлари томонидан жами 24 та номзодлар лавозимлар кесимида келиб тушди. ЎФА Сайлов қўмитаси томонидан амалга оширилган ҳисоб-китоб натижаларига кўра, номзодларнинг қуйидаги рўйхати шакллантирилди. Жумладан:

ЎФА Президенти лавозимига:

А.А. Азизов

ЎФА Биринчи вице-президенти лавозимига:

Р.С. Ирматов

ЎФА Вице-президенти иккита лавозимларига:
А.И. Икрамов
Ж.М. Усмонов
М.Р. Абдуллаев
Р.Э. Зикрияев
Ш.Х. Исроилов
Д.М. Каримов

Ижроия Қўмита 9 та аъзолигига:
Э.Л. Миробидова
А.А. Абдувахитов
Т.У. Исаков

Қолган 13 та номзод ЎФА Уставининг 30-моддаси 3 бандига асосан камида 3 та аъзо ташкилот томонидан қўллаб-қувватланмаганлиги сабабли рўйхатга киритилмади.

ЎЗБEКИСТОН ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ҲИСОБОТ-САЙЛОВ КОНГРEССИ КУН ТАРТИБИ:

I. Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2021 йил 19 июнда ўтказилган навбатдан ташқари Конгресс баёнини тасдиқлаш.

II. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг тасдиқланган Уставига асосан мустақил қўмиталар ва юрисдикция органларини фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида.

III. Молиявий ҳисобот ва йиллик ҳисоботни ўз ичига олган йиллик аудиторлик ҳисоботни тасдиқлаш.

IV. Ўзбекистон футбол ассоциацияси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.

V. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти, Вице-президентлари ва Ижроия Қўмита аъзоларини сайлаш.

Ўхшаш янгиликлар