Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 6-тур ўйинлари анонси
Mr.NoBoDy17.05.2019 15:34
898
30
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан истиқболли ва иқтидорли футболчиларни турли ёш тоифадаги миллий терма жамоалар ҳамда профессионал футбол клублари учун тайёрлаб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, мамлакатимиз тарихида илк бор Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академияларининг U-14, U-15,
U-16, U-17 ёшдаги тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон Чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Мазкур мусобақанинг 6-турида қуйидаги жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади:
"А" гуруҳидаги 6-тур учрашувларида Қорақалпоғистон Республикаси болалар-ўсмирлар академияси Навоийга қарши, Сурхондарё академияси Қашқадарёга қарши, Хоразм эса Самарқанд академиясига қарши баҳс олиб боради. "А" гуруҳида 6-турда Бухоро вилояти академияси дам олади.
"B" гуруҳида 6-турда Наманган вилояти академияси Фарғонага қарши, Жиззах академияси Тошкент вилоятига қарши, Сирдарё академияси Тошкент шаҳар болалар ва ўсмирлар академиясига қарши майдонга тушади. Бу гуруҳда 6-турда Андижон вилояти академияси дам олади.