Бухоро вилоятидаги футбол мураббийлари "Бухоро" ПФК клуби машғулотларига ташриф буюришди
Mr.NoBoDy18.05.2019 12:34
1311
30
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида фаолият юритаётган мураббийлар малакасини ошириб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, академиялар ва спорт мактабларида фаолият олиб бораётган мураббийлар учун малакали мутахассислар иштирокида турли мастер класслар ташкил қилиняпти.
Улар тажрибали мураббийлар томонидан ўтказилган машғулотни кузатиб, таҳлил қилишди. Машғулот олиб бориш жараёнида аҳамият қаратиш керак бўлган жиҳатлар, машғулот услублари, тикланиш жараёни ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.