Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Германия жамоаси билан ўйин учун водийга йўл олди
Mr.NoBoDy19.05.2019 17:34
1601
30
Отабек Ғуломхўжаев бошчилик қилаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Германиянинг Берлин футбол академияси тарбияланувчиларига қарши икки ўртоқлик ўйинида майдонга тушиш учун водийга йўл олди.
21 май куни ёшларимиз Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида ўзаро тўқнашувнинг биринчисида майдонга тушадилар. Орадан икки кун ўтиб — 23 май куни эса Намангандани марказий стадионда томонлар такроран куч синашади.
Отабек Ғуломхўжаев халқаро ўртоқлик ўйини учун 22 нафар футболчини жалб қилди:
ДАРВОЗАБОНЛАР:
1. Абдувоҳид Неъматов
12. Амал Шавкетов
ҲИМОЯЧИЛАР:
2. Саидазамат Мирсаидов
3. Достон Турсунов
5. Алибек Давронов
6. Иброҳимҳалил Йўлдошев
13. Элдор Бегимов
14. Суннат Ҳамиджонов
22. Диёр Раҳимқулов
ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР:
8. Иброҳим Ибрагимов
10. Жасур Жалолиддинов
11. Беҳзод Шамсиев
15. Диёр Рамазонов
18. Диёр Холматов
21. Улуғбек Акназаров
23. Мироншоҳ Сатторов
ҲУЖУМЧИЛАР
7. Ҳожимат Эркинов
9. Фарҳод Соҳибжонов
17. Руслан Розиев
19. Улуғбек Ҳошимов
20. Музаффар Олимжонов
Бунгача Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига номзод футболчилар икки таркиб бўлиб, 11—18 май кунлари оралиғида Тошкентдаги “Келажак сари” турнирида 4 тадан учрашув ўтказган ва уларнинг ҳаммасида зафар қучишга эришганди.