Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Андижон вилояти футбол академиясида мастер-класс ўтказишди

  • Mr.NoBoDy20.05.2019 16:00
  • 3826
  • 30

 
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Берлин академияси тарбияланувчиларига қарши Андижон шаҳрида ўртоқлик ўйини ўтказишидан хабарингиз бор. Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари бугун Андижонга етиб бориб, у ердаги вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари билан учрашишди.
 
Учрашув давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари академиянинг ёш тарбияланувчилари учун мастер-класслар ташкил этишди. Шунингдек, академия аъзолари билан икки жамоага бўлинган ҳолда футбол ўйнашди.
 
Эслатиб ўтамиз, Берлин академиясига қарши ўртоқлик ўйини эртага 21 май куни соат 18:40да "Соғлом авлод" стадионида бўлиб ўтади.








Ўхшаш янгиликлар