ЎФАда мураббийликка тайёргарлик ўқув курслари бўлиб ўтмоқда

  • Mr.NoBoDy21.05.2019 11:34
  • 970
  • 30

Ўзбекистон футбол ассоциацияси малакали мураббийларни тайёрлаш ва уларнинг савиясии ошириш боришга катта аҳамият қаратиб келмоқда.

Жумладан, кеча мураббийликка тайёргарлик бўйича 4 кунлик ўқув курсларига старт берилди. Мазкур ўқув курсларида 18 нафар мураббий бўлишга даъвогарлар таълим олишмоқда. Улар орасида Фарҳод Тожиев, Сергей Рекун каби собиқ футболчилар ҳам бор. Курсларни Юрий Арсланов олиб боряпти. Унга Ойбек Давлетмуратов ёрдам беряпти. Назарий ва амалий машғулотлардан кейин иштирокчилардан имтиҳон олинади.

Имтиҳонларни муваффақиятли топширганлар "С" лицензияси учун ўқиш имкониятига эга бўлишади.
  

Ўхшаш янгиликлар