Владислав Цейтлин ЖЧ-2022 саралаш баҳсида ҳакам назоратчиси сифатида ишлайди

  • Mr.NoBoDy22.05.2019 10:34
  • 1169
  • 30

 
Жорий йилнинг июнь ойида Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати - 2022 мусобақаси 1-саралаш босқич ўйинлари бўлиб ўтади. Жумладан, 6 июнь куни Лаос терма жамоаси ўз майдонида Бангладешни қабул қилади. Мазкур ўйинда ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти етакчи мутахассиси Владислав Цейтлин ҳакам назоратчиси бўлиб ишлайди.
 
Владислав Цейтлин шу йилнинг 14-18 февраль кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан ҳакамлар назоратчилари ва инструкторлар учун ташкил қилинган ўқув курсларида таҳсил олгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
 
Лаос - Бангладеш учрашувини хитойлик ҳакам Хо Вай Син бошқаради. Унга қанотларда Амаржит Сарао ва Юк Ло Мин ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам Лау Фон Хеи. 

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar