Ўсмирлар терма жамоамиз CAFA У-15 турнирида иштирок этиш учун Душанбега йўл олди

  • Mr.NoBoDy17.11.2021 12:05
  • 873
  • 30

Хабарингиз бор, Ўзбекистон У-15 терма жамоаси Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказиладиган CAFA U-15 турнирида иштирок этади.

Сервер Жепаров шогирдлари 10-16 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги «Чиғатой» стадионида машғулот ўтказишди.

Бугун вакилларимиз Тошкент-Душанбе ҳаво рейси орқали Тожикистонга йўл олдилар. 19-23 ноябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган турнир давомида ўсмирлар жамоамиз Эрон, Қирғиз Республикаси ва Тожикистон U-15 терма жамоалари билан баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар