Фарҳод Абдуллаев U-20 Жаҳон чемпионатида ҳакам назоратчиси сифатида ишлайди

  • Mr.NoBoDy23.05.2019 13:00
  • 1030
  • 30

 
Бугун Польшада 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионати бошланади. Мазкур кичик мундиалда иштирок этиш учун Ўзбекистондан ҳакам Ильгиз Танташев таклиф этилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Танташевдан ташқари ҳамюртимиз, ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев ҳам Жаҳон чемпионати ўйинларида ҳакам назоратчиси сифатида фаолият олиб боради.

Бугун "B" гуруҳидан ўрин олган 1-тур ўйинида Мексика терма жамоаси Италияга қарши баҳс олиб боради. Фарҳод Абдуллаев мазкур учрашувда ҳакамлар ишини назорат қилади. Ўйинни бразилиялик рефери Рафаэль Клаус бошқаради. Унга қанотларда Данило Симон Манис ва Бруно Переслар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам Гонсалес Кабрера (Уругвай).

U-20 Жаҳон чемпионати
"B" гуруҳи
Мексика - Италия
Бош ҳакам: Рафаэль Клаус (Бразилия)
Ён ҳакамлар: Данило Симон Манис ва Бруно Перес (Бразилия)
Тўртинчи ҳакам: Гонсалес Кабрера (Уругвай)
Ҳакам назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон)

Ўхшаш янгиликлар