Ильгиз Танташев U-20 Жаҳон чемпионатидан ўрин олган Уругвай - Норвегия ўйинида ишлайди

  • Mr.NoBoDy23.05.2019 15:00
  • 1105
  • 30

Бугун Польшада 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланишидан хабарингиз бор.

Мазкур мусобақадан ўрин олган Мексика - Италия ўйинида ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев ҳакам назоратчиси сифатида фаолият юритиши ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Уругвай - Норвегия ўйинида яна бир ҳамюртимиз Ильгиз Танташев тўртинчи ҳакам сифатида ишлайди. Ўйин эртага 24 май куни Лодзь шаҳридаги "Видзева" стадионида бўлиб ўтади.
 
U-20 Жаҳон чемпионати
"С" гуруҳи
Уругвай - Норвегия
Бош мураббий: Исмоил Элфат (АҚШ)
Рефери ассистенти: Кайл Аткинс (АҚШ)
Рефери ассистенти: Корей Паркер (АҚШ)
Тўртинчи ҳакам: Ильгиз Танташев (Ўзбекистон)
Ҳакам назоратчиси: Нейл Полос (Соломон ор.)
 

Ўхшаш янгиликлар