«Turkish Women's Cup 2019»: Бугун Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Туркманистонга қарши баҳс олиб боради

  • Mr.NoBoDy03.03.2019 09:50
  • 1267
  • 30

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси «Turkish Women's Cup 2019» мусобақасида иштирок этаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Бугун терма жамоамиз Туркманистонга қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. 

Мусобақадан ўрин олган аввалги учрашувларда Баҳром Норсафаров шогирдлари Ҳиндистонни 1:0 ҳисобида мағлуби этиб, Руминия терма жамоасига кичик ҳисобда имкониятни бой беришганди.
 
«Turkish Women's Cup 2019»
 3 март, Сиде шаҳри, «Хане» стадиони 
Ўзбекистон — Туркманистон

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар