Эктор Купер жароҳат олган Достон Ҳамдамов ўрнини тўлдириш учун "Бунёдкор" футболчисини йиғинга жалб қилди
Mr.NoBoDy27.05.2019 14:34
1032
30
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 28 май - 12 июнь кунлари йиғин ўтказиб, йиғин доирасида Туркия, КХДР ва Сурияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Мазкур йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхати бир оз аввал эълон қилинди.
Аввал бошда мазкур рўйхатда "Пахтакор" аъзоси Достон Ҳамдамов ҳам бор эди. Аммо у жароҳат олгани сабабли рўйхатга киритилмади. Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер Достон Ҳамдамов ўрнини тўлдириши учун "Бунёдкор" клубидан Хуршид Ғиёсовни йиғинга жалб қилди.