Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғин бошлади

  • Mr.NoBoDy29.05.2019 00:00
  • 1283
  • 30

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 май – 12 июнь кунлари навбатдаги йиғин ўтказиши ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтган эдик.

Мазкур йиғин доирасида терма жамоамиз аъзолари учта ўртоқлик ўйини ўтказиши кўзда тутилган. Дастлаб 2 июнь куни сафарда Туркия билан баҳс олиб борилса, кейинроқ 7 ва 11 июнь кунлари Тошкентда КХДР ва Сурия билан куч синашамиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан пойтахтимизда йиғинни бошлади. Машғулот “Жар” стадионида олиб борилди ва унинг дастлабки 15 дақиқасини бир қатор ОАВ вакиллари кузатиб борди.

Ҳозирча бош жамоамиз асосан миллий чемпионатимизда тўп сураётган футболчилар билан машғулот ўтказмоқда. Легионерлар бирин-кетин йиғинга келиб қўшилиши кўзда тутилган.

Қайд этиш жоиз, миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер мазкур ўйинларга жалб қилинган футболчилардан легионер сифатида фаолият олиб бораётган Достон Турсунов ҳамда Икром Алибоев Туркияга қарши ўйинда иштирок эта олишмайди. Улар ўз клублари таркибида миллий чемпионат ўйинларни ўтказиб, 3 июнь куни Ўзбекистонга етиб келишади. Кейин терма жамоа билан биргаликда КХДР ва Сурияга қарши ўйинларга тайёргарлик кўришади. 














Ўхшаш янгиликлар