"Футбол дўстлик учун". Бугун ёш футболчилар жамоаларга бўлинган ҳолда машғулотлар олиб боришди

  • Mr.NoBoDy30.05.2019 20:00
  • 1076
  • 30

 
Испания пойтахти Мадрид шаҳрида "Футбол дўстлик учун" лойиҳаси доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Бугун лойиҳа иштирокчилар жамоаларга бўлинган ҳолда машғулотлар олиб боришди.

Ўзбекистон вакиллари "Япалоқ скат", "Филиппин тимсоҳи", "Амстердам альбатроси", "Европа бизони" каби жамоалардан жой олишди. Йўқолиб кетиш хавфида бўлган жониворлар номи билан аталган жамоалар вакиллари эртага мусобақадаги иштирокларини бошлашади.

 
Бугун шунингдек, "Футбол дўстлик учун" лойиҳа доирасида матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида бразилиялик собиқ футболчи Роберто Карлос, лойиҳа фаолларидан бири ҳиндистонлик Ананья Камбож ва яна бошқа кўплаб масъул шахслар иштирок этишди. Иштирокчилар матбуот анжумани доирасида "Футбол дўстлик учун" лойиҳасининг аҳамияти ва асосий вазифалари ҳақида гапириб ўтишди. Шунингдек, болалар футболини ривожлантириша оммавий ахборо воситаларининг ўрни ҳақида фикр алмашишди.

Ўхшаш янгиликлар