Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 10 февралдан 19 февралга қадар Наманганда йиғин ўтказди. Ўқув-машғулот йиғини давомида асосий эътибор футболчи қизларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилди. Карима Йўлдошева шогирдлари тренажёр залида машғулот олиб боришди, майдондаги машғулотларда қатнашишди ҳамда бир қатор назорат ўйинларида майдонга тушишди. Шунингдек, дарвозабонлар билан алоҳида машқлар амалга оширилди.
Навбатдаги йиғин 10-19 март кунлари Тошкентдаги "Чиғатой" спорт мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси шу йилнинг 26-30 апрель кунлари Мьянмада бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этишади.
Манба:
Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.