Умид Аҳмаджонов Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди

  • Mr.NoBoDy31.05.2019 19:00
  • 898
  • 30


Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 июнь куни Аланья шахрида Туркия миллий терма жамоасига қарши бахс олиб боришидан хабарингиз бор. Ана шу уйин олдидан бугун УФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Туркиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Мехмет Суреййя Эр билан учрашди.

Учрашув давомида икки мамлакат футбол ассоциациялари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини кучайтириш, мураббийлик соҳаси бўйича тажриба алмашиш, келгусида Туркия ва Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари ўртасида ўртоқлик уйинларини ташкил қилиш  мавзусида муҳокамалар ўтказишди.

Шунингдек, учрашув давомида Умид Аҳмаджонов элчи жанобларига ўзбек футболи тарихи хақида сўзлаб бериб, ёрқин лахзалар акс этган тарихий суратларни намойиш қилди. 
Учрашув сўнггида элчи жанобларига Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Ўхшаш янгиликлар