Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида ҳакамлик мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди
Mr.NoBoDy03.06.2019 16:00
1143
30
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари тарбияланувчилари орасида футбол ҳакамлиги билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, халқаро мусобақаларда фаолият олиб борадиган иқтидорли ҳакамларни ҳозирдан тайёрлаб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Айнан шу мақсадда Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида шу мавзуда семинар ташкил қилинди. Семинарни мутахассис Рустам Чориев олиб борди.
Семинар савол-жавоб тарзида ташкил этилди. Академия тарбияланувчиларига ҳакамлик касбининг ўзига хос томонлари ҳақида гапириб берилди. Шунингдек, ҳакамлик билан шуғулланишни истаган тарбияланувчилар қайси жиҳатларга эътибор қаратишлари зарурлиги таъкидланиб, ҳакамлик учун номзодларни танлаб олишда эътибор қаратиладиган мезонлар ҳақида тушунтирилди.