Бугун "Пахтакор" ва "АГМК" ОЧЛ 3-саралаш босқичида майдонга тушишади

  • Mr.NoBoDy19.02.2019 15:08
  • 4192
  • 30

 
Бугун Тошкентнинг "Пахтакор" ва Олмалиқнинг "АГМК" жамоалари Осиё чемпионлар лигаси 3-саралаш босқичида майдонга тушишади. "Пахтакор" Бирлашган Араб Амирликларида "Ал-Наср" жамоасига қарши, "АГМК" эса Саудия Арабистонида "Ал-Наср" жамоасига қарши ўйин ўтказади. Ҳар иккала ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.  Бугунги учрашувда ғолиб чиққан жамоа Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритади. Ҳар икки клубимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
 
ОЧЛ 3-саралаш босқичи
19 февраь, соат 20:00
"Ал Мактум" стадиони, Дубай
"Ал-Наср" - "Пахтакор" 

ОЧЛ 3-саралаш босқичи
19 февраль, соат 20:00
"Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадиони, Ар-Риёд
"Ал-Наср" - "АГМК"



Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар