Бугун Ўзбекистон ОТЖ Мисрга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

  • Mr.NoBoDy09.06.2019 09:34
  • 1134
  • 30

 
Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Миср олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Учрашув Андижон шаҳридаги "Соғлом авлод" стадионида соат 19:00да бошланади. 
 
Любинко Друлович мазкур ўйин орқали терма жамоага номзод футболчиларни синовдан ўтказиб, бўлажак мусобақаларга тайёргарлик олиб боради. 
 
Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни Мисрга қарши яна бир ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган бўлиб, бу учрашув Наманган шаҳрида ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар