Суперлига. 100 дақиқадан ортиқ давом этган, Бикмаев дублга эришган ўйинда "Пахтакор" "Динамо"дан устун келди ва пешқадамга айланди

  • Mr.NoBoDy 01.08.2022 22:17
  • 2622
  • 30

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди.


"Пахтакор" - "Динамо" - 3:2
1 август 2022 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Азиз Асимов (Тошкент), Шоҳруҳ Аъзамов (Фарғона), Шоҳнур Йўлдошев (Гулистон), Достон Мирзараимов (Фарғона).
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев (Тошкент).
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров (Тошкент).
Комиссар: Алишер Файзиев.

Голлар: Марат Бикмаев 19, - 0:1 (Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев). Достонбек Ҳамдамов 29, - 1:1 (Икром Алибоев). Драган Черан 45+1, - 2:1 (Пшемислав Банашак). Марат Бикмаев 71 пенальти, - 2:2. Пшемислав Банашак 80, - 3:2.

"Пахтакор": 33.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 13.Илья Мартинович, 34.Фарруҳ Сайфиев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 6.Икром Алибоев, 27.Сардор Собирхўжаев (42.Аббосбек Файзуллаев, 70), 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов (63.Муҳаммадали Ўринбоев, 90+2), 8.Азизбек Турғунбоев (28.Диёр Холматов, 70), 19.Пшемислав Банашак.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 46.Шаҳриёр Жабборов, 52.Кирилл Тодоров, 66.Рустам Турдимуродов, 88.Шаҳзод Азмиддинов.

"Динамо": 12.Милое Прекович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 15.Жўрабек Маннонов, 17.Эркин Бойдуллаев, 20.Жасур Жумаев, 21.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев (10.Шоҳмалик Комилов, 70), 27.Марат Бикмаев (97.Фаҳриддин Алимов, 90+3), 31.Сайдулло Раҳматов, 78.Элгужа Григалашвили, 88.Евгений Чумак (14.Шокир Йўлдошев, 90+1).
Захира: 35.Аслонбек Аҳроров, 16.Бобур Мамадаминов, 19.Ислом Шарипов, 22.Абдужамол Исроилов, 30.Жасур Умаров, 70.Ойбек Нурматов.

Огоҳлантиришлар: Пшемислав Банашак 22, Элгужа Григалашвили 40, Икром Алибоев 43, Эркин Байдуллаев 55,



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+15. Ўйин тугади, "Пахтакор" иродали ғалабага эришди - 3:2.

90+14. ЗАРБА! Икром Алибоевнинг кучли зарбасидан кейин Прекович тўпни қайтарди! 

90+9. Ўйин давом этади, свет келди

90+3. Ўзгариш. Бикмаев ўрнига Алимов тушди

90+2.  СВЕТ ЎЧДИ! "Пахтакор" стадионнинг ёриткичларида муаммо - прожекторнинг бир қисми ўчиб қолди...

90+2. Ўзгариш. "Пахтакор". Ҳамдамов ўрнига Ўринбоев туширилди

90+1. Ўзгариш. "Динамо"да Чумак ўрнига Йўлдошев туширилди

90. Ўйинга 8 дақиқа қўшиб берилди

87. Файзуллаев Сайфиев билан "девор" услубида жарима майдонига кириб борди ва Аббоснинг зарбасидан кейин тўпни Прекович қайтарди

85. Черан гол урди, аммо бош ҳакам қоида бузилган деб топди ва голни инобатга олмади

84. УХХ! Раҳматовнинг чап қанотдан етказган узатмасини Бикмаев дарвоза томон йўллай олмади...

80. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Пшемислав Банашак Файзуллаев тепган тўпни дарвозабон қайтарди ва қайтган тўпни Пшемислав дарвозага йўллади

71. ГООООООООООООООООООООООЛ! Марат Бикмаев пенальтидан гол урди - 2:2. 

71. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Собирхўжаев ва Турғунбоев ўрнига Файзуллаев ва Холматов тушди

70. Ўзгариш. "Динамо". Маҳмудҳожиев ўрнига Комилов тушди

70. ПЕНАЛЬТИ! Бош ҳакам VARга мурожаат қилиб, "Пахтакор" дарвозаси томон пенальти белгилади!

58. Сайфиевнинг оширган тўпини Черан боши билан дарвозага йўллашга уринди, уриниш ноаниқ бўлди



55. Огоҳлантириш. "Динамо". Эркин Байдуллаев

51. ЗАРБАА! Абдураҳмоновдан хавфли зарба! Унинг йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди...

46. Иккинчи тайм бошланди 




45+2. Биринчи тайм якунланди.

45+1. ГООООООООООООООООООООООЛ! Банашакнинг тўп узатишидан кейин Драган Черан гол урди - 2:1

43. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Икром Алибоев

40. Огоҳлантириш. "Динамо". Элгужа Григалашвили



34. ЗАРБА! Ҳамдамовнинг зарбасидан сўнг рақиб посбони тўпни қайтарди

29. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Достонбек Ҳамдамов жарима майдони ичидан гол урди - 1:1. 

22. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Пшемислав Банашак

19. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Марат Бикмаев собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди - 0:1! 



13. ЗАРБА! Григалашвилининг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди!

4. ЗАРБАААА! Банашакнинг биринчи зарбасини рақиб посбони қайтарди, унинг яна бир уринишидан сўнг тўп устун ёнидан ўтиб кетди

3. ЗАРБААААААА! Марат Бикмаевнинг 17 метрлардан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди!

1. Баҳс бошланди!

- Ўйин соат 20:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар