Анчелотти "Айнтрахт"ни мақтади

  • Mr.NoBoDy 05.08.2022 22:34
  • 456
  • 30

"Реал Мадрид" устози Карло Анчелотти "Айнтрахт"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди.

Карло Анчелотти шогирдлари келаси ҳафта Европа лигаси ғолиби "Айнтрахт Франкфурт"га қарши ўйинда янги мавсумни соврин билан бошлаш учун ажойиб имкониятга эга бўлади. Италиялик мутахассиснинг фикрича, рақибга етарлича баҳо бермаслик муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

- "Айнтрахт" Суперкубок учун ўйнашга лойиқ. Ўтган мавсумда улар ақл бовар қилмайдиган натижага эришдилар, чунки жамоа турнирда фаворит эмасди, лекин улар муросасиз ўйинларда, жумладан, "Барселона"га қарши баҳсда ҳам ғалаба қозонишди. Шубҳасиз, улар бизга муаммо яратиши мумкин", - дейди Анчелотти УEФА расмий сайтига берган интервюсида.

"Реал Мадрид" - "Айнтрахт" учрашуви 10 август куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар