"Манчестер Юнайтед" "Болонья" ҳужумчисини қўлга киритмоқчи

  • Mr.NoBoDy 08.08.2022 02:00
  • 453
  • 30

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби "Болонья" ҳужумчиси Марко Арнаутовични таркибга қўшиб олмоқчи.

Италия клуби ўз футболчиси учун "қизил иблислар"дан 15 млн евро талаб қилмоқда, аммо МЮ ҳужумчи учун 10 млн евро атрофидаги маблағни тўлашга тайёр ва у билан уч йиллик шартнома имзоламоқчи. Ҳозирда музокаралар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли футболчи ўтган мавсум А Серияда 14 та гол урди. Клуб "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродовни ҳам ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар