Аввалроқ, манкунианлар агар Криштианунинг ишга, клубга, футболчи ва мураббийлар штаби вакилларига бўлган муносабати ўзгармаса, Португалия термасининг 37 ёшли футболчиси билан шартномани бекор қилиш вариантини кўриб чиқмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавсумнинг ортда қолган икки ўйинида "Манчестер Юнайтед" мағлубиятга учради, Роналду эса бирорта самарали ҳаракатни амалга оширмади. Мавсум стартидан аввал футболчи ЕЧЛда ўйнаш ниятидалиги ва шу сабаб клубдан кетмоқчилиги айтилганди.
"Клубнинг Роналдуга нисбатан позицияси ўзгармаган", – дейилади "қизил иблислар" матбуот хизмати хабарида.