"Ювентус" Мойзе Кин кетса, Арнаутовични харид қилишга тайёр

  • Mr.NoBoDy 15.08.2022 13:34
  • 396
  • 30

"Ювентус" "Болонья" форварди Марко Арнаутовичнинг харид вариантини кўриб чиқмоқда.

Туринликлар "Эвертон"дан ижарага олинган Мойзе Кин кетса, ўйинчини харид қилишмоқчи, бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Олдинроқ, 33 ёшли австрияликни МЮ харид қилишни режалаштираётгани хабар қилинган эди. Аммо, манчестерликлар "Болонья" билан шартлар борасида келиша олишмади, сабаби итальян клуби футболчи учун 14 миллион евро тўлади.

Арнаутович ўтган мавсум "Болонья" таркибида 34та ўйинда 15та гол ва 1та ассист қайд этди. Transfermarkt портали форвардни 6 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар