Сергеев ўзига келмоқда!

  • Mr.NoBoDy 21.06.2019 22:21
  • 991
  • 30

Ўзбекистон чемпионатининг 12 турида «Пахтакор» ўз майдонидан «Қизилқум»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда (8:0) зафар қучди.

Мазкур баҳсда мезбонлар форварди Игор Сергеев ўз ҳисобига хет-трик ёзиб қўйди. Қайд этиш жоизки, 26 ёшли ҳужумчи сўнгги 9та баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 7та гол уришга эришди. Голларининг 2тасини ОЧЛда («Персеполис» ҳамда «Ал-Аҳли»га) ва 4тасини эса суперлига (АГМК, “Қизилқум) баҳсларида киритди. Яна бир гол эса ўртоқлик ўйинида КХДР дарвозасига урилган.

Бугун Игор жорий мавсум Ўзбекистон чемпионатидаги голлари сонини 5тага етказди. Шунингдек, унинг ҳисобида 2та самарали узатма ҳам бор.

Ўхшаш янгиликлар