"Локомотив"га иккита гол урган Қадамбой Нурметов: "Дубль - бутун жамоанинг меҳнатлари самараси"

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 14:21
  • 1011
  • 30

Кеча Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Динамо" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Динамо" сафида иккала голга ҳам Қадамбой Нурметов муаллифлик қилди. Биз ҳужумчининг таассуротлари билан қизиқдик.

- Амалдаги чемпионни мағлуб эта олдинглар. Таассуротлар қандай?

- "Локомотив" билан ўйинга жуда қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Осон бўлмаслигини билардик. Худога шукур ижобий натижага эришиш насиб қилди.

- Суперлигада илк бор дублга эришдингиз...

- Авваламбор ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Бу ғалаба барчамизники. Дублга келсак, иккита гол урганимдан жуда ҳам хурсандман. Бироқ бу голлар фақат менинг эмас бутун жамоанинг меҳнатлари эвазига урилди. Шерикларимсиз иккита гол ура олмасдим.

- "Динамо"нинг ўз майдонидаги мағлубиятсиз серияси давом эттирилди. Нима деб ўйлайсиз мавсум охиригача бу серияни давом эттира оласизларми?

- Биз майдонга доим ғалаба учун жуда тушамиз. Бу футбол, унда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Бу серияни имкон қадар узоқ давом эттиришни истаймиз.


Ўхшаш янгиликлар