ads


U-21 Европа чемпионати. Заньоло ва Кин терма жамоадан четлатилди

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 22:21
  • 517
  • 30

21 ёшгача футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатида иштирок этаётган Италия термаси бугун Бельгияга қарши ўйнайди.

ads

Мазкур баҳс олдидан ўтказилган машғулотларга «Ювентус» форварди Мойзе Кин ҳамда «Рома» ярим ҳимоячиси Нокола Заньоло кеч қолишган. Шу сабабдан, терма жамоа устози Луижи Ди Бьяжо иккала футболчини ҳам четлатишга қарор қилган. 

Заньоло дисквалификация туфайли бўлажак ўйинни ўтказиб юбориши аниқ эди. Кин эса асосий таркибда тушиши кутилаётганди. Агар италияликлар кейинги босқичга йўл олса, четлатилган футболчиларнинг яна сафга қайтиш ё қайтмаслиги ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия – Италия тўқнашуви Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар