Африка миллатлар кубоги. Мадагаскар – Гвинея баҳсида ғолиб аниқланмади

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 09:00
  • 1026
  • 30

Мисрдаги Александрия стадионида Африка Миллатлар кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Гвинея-Мадагаскар беллашуви голларга бой бўлди.

Беллашувдаги биринчи гол Гвинея термаси ҳужумчиси Сори Каба ҳисобига ёзилди. Иккинчи бўлим бошида Анисет Абель мувозанатни тиклади 1:1. 55-дақиқада Андримациноро Мадагаскарни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо гвинеяликлар ҳужумчиси Франсуа Камано 11-метрлик жарима зарбасини голга айлантириб, учрашув 2:2 ҳисобида якунланишини таъминлади.


Ўхшаш янгиликлар