"Навбаҳор" мураббийи: "Ғалабани Абдужамол Исроиловга бағишлаймиз"

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 22:21
  • 1075
  • 30

"Навбаҳор" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Мустафо Байрамов ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Шаҳзод Шайманов матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Бунга қадар кетма-кет дуранг натижалар қайд этгандик. Баҳсдан аввал Хайрулла Бозоров кириб фақат ғалаба қозонишимиз кераклигини айтди. Йигитлар ўзларини қўлга олишди ва қийин баҳсда ғалаба қозонишди. Барчани табриклайман, мухлисларни ҳам, раҳбариятни ҳам.

"Бухоро"нинг ўтган ўйинларини томоша қилдик ва рақибни ўргандик.

Бугунги ғалабани Абдужамол Исроиловга бағишлаймиз. Ёш йигит оёғини синдириб олди. Мухлислар тинмай унга қўнғироқ қилиб соғлик тилашмоқда, у биздан мухисларга раҳмат айтиб қўйишимизни сўради", - дейди Мустафо Байрамов.



"Бугунги учрашув қийин бўлди. Бош мураббий кетганига қарамай биз ўзимизда ишонч топиб ғалаба қозондик. Мухлисларга раҳмат айтмоқчиман, менга ишонганларга раҳмат.

Бош мураббий кетди энди уни қайтариб бўлмайди. Ҳаёт давом этади. Бугунги ғалабамизни Андрей Канчельскис ва ўтган турда оғир жароҳат олган Абдужамол Исроиловга бағишлаймиз. Тезроқ соғайиб сафга қайтишига тилакдошман", - дейди баҳснинг энг яхши футболчиси Шаҳзод Шайманов.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Ўхшаш янгиликлар